Адлия вазирлиги, прокуратура, мажбурий ижро бюроси ёки бошқа давлат органлари томонидан гўёки фуқаролар номига ижро иши материаллари билан танишиш ва ижро учун юборилаётгани мазмунида соҳта QR кодли хатлар юборилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Юқоридаги фирибгарлик ҳолатларидан хабардор бўлиш ва эҳтиёт чорасини кўриш учун Адлия вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Унда шундай дейилади(https://t.me/adliyangiliklari/24219).
“Адлия вазирлигига шу каби мазмунда тадбиркорлар ва фуқаролар электрон почтасига хабарлар юборилаётганлиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда.
❌Бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар Адлия вазирлигига умуман тегишли эмас ва фейк хабарлар ҳисобланади.
❌Мазкур хатдаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин.
❗️Тадбиркорлардан ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмасликни ва фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз.
Адлия вазирлиги Ахборот хизмати”.
Юқоридагиларни инобатга олиб, сизлардан нотаниш шахслардан келган ҳар қандай QR кодли хатларни очмаслик, фақатгина расмий манбаалардан келган ҳужжатлар билан ишлаш тавсия этилади.

