
Улушдорлик шартномаси ортидаги хавф: нега квартирани “сотиб олдим” деб ўйлаш хато?
Сўнгги йилларда кўп қаватли уйларни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш кенг тарқалди. Кўпчилик фуқаролар уй олиш мақсадида қурилиш компанияларига пул тўлаб, ўзини “квартира сотиб олдим” деб ҳисоблайди. Аммо амалда уларнинг кўпчилиги сотиб олиш шартномаси эмас, балки улушдорлик шартномаси тузган бўлади.…