Пенсионерларни чув туширишмоқчи !

Пенсия жамғармаси пенсия оладиган фуқароларга фирибгарлар телефон қилиб, СМС кодини сўрашаётгани ҳолати бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

У огоҳлантиришда қуйидагича маълумот берилди.

⛔ ҲУРМАТЛИ ПЕНСИОНЕРЛАР! ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ – ФИРИБГАРЛАР ТУЗОҒИГА ТУШИБ ҚОЛМАНГ!

🔴 Айни кунларда телефон орқали пенсия ёшидаги фуқароларга нотаниш рақамлар орқали қўнғироқ қилиниб, уларнинг пенсияларини кейинги ойдан оширилишини айтиб, пластик карта ёки паспорт маълумотларини сўраш ҳолатлари учрамоқда.

Фирибгарлар ўзини банк ёки Пенсия жамғармаси ходими сифатида таништирмоқда.

🔴 Яъни, фуқароларга “Пенсиянгиз кейинги ойдан оширилади, бунинг учун маълумотларингизни ва телефонингизга келган кодни айтсангиз пенсиянгиз картангизга тушади, бўлмаса ошмай қолади” деган маънода ёлғон хабардар орқали пенсионерларнинг ишончига киришга уринмоқда.

❗️ Ҳурматли пенсионерлар!

❌ Пенсия жамғармаси ходимлари ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб, Сизнинг шахсий маълумотларингизни ёки телефонингизга келган кодларни сўрамайди.

❗ Бегона шахсларга паспорт, пластик карта ёки ЖШШИР (ПИНФЛ) рақами каби шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон тақдим қилманг.

Агар шу каби шубҳали ҳолатларга дуч келсангиз, қуйидаги рақамларга хабар беринг:

📞 1271 —Пенсия жамғармасининг ишонч телефони
📞 102 — Ички ишлар органлари.

⚠️ Ўзингизни ва яқинларингизни фирибгарларга алданишдан эҳтиёт қилинг!