Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда, хусусан Facebook’да “онлайн бизнес”, “крипто орқали даромад” каби жозибали реклама ваъдалари ортида хавфли фирибгарлик схемалари яширинмоқда.
📌 Воқеа қандай бошланди?
18 ёшли йигит Facebook’да онлайн бизнес ҳақидаги реклама постини кўради ва пост эгаси билан алоқага чиқади. Унга криптовалюта орқали ишлаш, бирга фойда қилиш таклиф этилади.
Ёш йигит таклифга ишониб, ҳамкорликка рози бўлади.

⚙️ Фирибгарлик қандай амалга оширилди?
“Бизнесмен” унинг ишончини қозониш учун қуйидагиларни талаб қилади:
- унинг номига eSIM карта олиш ва фаоллаштириш
- кейин эса ушбу eSIM маълумотларини унга бериш
- “иш бошлаш” учун 200 000 сўм юбориб, ишонч уйғотиш
Шундан сўнг, болага Oson электрон тизимида аккаунт очиш ва логин-паролларни бериш сўралади
Ёш йигит бу талабларни ҳам бажаради.
💸 Кейин нима бўлди?
Шундан кейин унинг номидаги картага турли миқдорда пуллар туша бошлайд, ва тез орада пуллар йўқолиб кетади
Йигит бу жараённи тушунмайди, аммо “бизнесмен”дан улуш сўрайди. Аммо у ҳеч қандай даромад бермайди ва алоқа ҳам узилади. Бир неча ойдан кейин эса унга нисбатан ИИВ киберҳавфсизлик бўйича тезкор ходимлар томонидан тергов жараёнлари бошланади.
⚠️ Аслида нима бўлган эди?
Бу ҳолатда:
- бошқа фуқаролардан ўғирланган пуллар мазкур йигитнинг картаси орқали ўтказилган ва криптовалютага айлантирилиб, чет элга чиқарилган.
Яъни, йигит ўзи билмаган ҳолда молиявий жиноят занжирида иштирокчига айланиб қолган.
🚨 Нима учун бу хавфли?
Бундай ҳолатларда:
- шахс жиноятга шерик сифатида қаралиши мумкин
- ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши эҳтимоли бор
- банк картаси блокланиши ва текширувлар бошланиши мумкин
🛑 Қандай эҳтиёт чоралари кўриш керак?
Қуйидагиларни ҳеч қачон қилманг:
❌ Нотаниш шахсларга eSIM ёки SIM маълумотларини берманг
❌ Банкинг ёки электрон тўлов аккаунтларингизни бошқаларга ишонманг
❌ “Осон пул топиш” ваъдаларга ишонманг
❌ Ўз номингизга очилган ҳисобларни бошқаларга берманг
✅ Хулоса
Интернетда таклиф қилинаётган “осон даромад” ортида жиддий хавфлар бўлиши мумкин. Ҳар қандай шубҳали таклифга танқидий ёндашинг ва ўз шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг.
Реал воқеага асосланган.

