Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг расмий веб сайтидан (ҳавола: https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/crime-and-justice-2) 15.02.2026 йил соат 20:00 атрофида юклаб олинган жиноятчиликка доир маълумотлар таҳлил қилинди.

Маълумотларга кўра, 2010 йилда содир этилган жиноятлар сони жами 90 мингтани ташкил қилган бўлса, фирибгарлик жинояти 6,2 мингтани (7%) ни ташкил қилган. 2017-2019 йилларда жами жиноятлар сони мос равишда 73,7 минг, 49 минг, 46 мингтага камайган бўлсада, фирибгарлик жинояти фоизи юқорилаган ва мос равишда 15%, 14%, 11%ни ташкил қилган ва 2023 йилгача юқори фоизларда сақланган. 2024 йилда эса умумий жиноятлар сони ортган, аммо фирибгарлик жинояти кўрсаткичи 5,4 мингта, яъни жами жиноятларнинг 4% ни ташкил қилган.
Таҳлил шуни кўрсатадики, фирибгарлик жинояти тасодифий эмас, балки жамиятнинг рақамлашуви, интернет хизматларининг кенгайиши ва аҳолининг ҳуқуқий онг даражаси билан бевосита боғлиқ.
Шу боис, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фирибгарлик усуллари ҳақида огоҳлантириш, профилактика ва ахборот ишларини кучайтириш каби чоралар жуда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблаймиз.
antifiribgar.uz лойиҳаси айнан шу мақсадда — жамиятни фирибгарликдан ҳимоя қилиш ва огоҳлантириш учун хизмат қилади, деган умиддамиз.
