Фишинг фирибгарлиги нима ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Фишинг фирибгарлиги — бу жиноятчилар томонидан фуқароларнинг банк картаси маълумотлари, логин-пароллари, SMS-кодлари ва шахсий маълумотларини қўлга киритиш мақсадида қўлланиладиган энг кенг тарқалган фирибгарлик усулларидан биридир.

Фишинг қандай амалга оширилади?

Фирибгарлар одатда:

  • банк, давлат органи ёки машҳур сервис номидан қалбаки SMS ёки email юборишади;
  • ижтимоий тармоқлар орқали ишончли хабарлар тарқатишади;
  • ҳақиқий сайтга ўхшаш соҳта веб-сайтларга ҳавола юборади.

Хабар мазмунида кўпинча:

  • “Аккаунтингиз блокланди”
  • “Картангиздан шубҳали операция аниқланди”
  • “Шахсий маълумотларни тасдиқланг”

каби шошилинч ва қўрқитувчи иборалар қўлланилади.

Фишингнинг асосий мақсади

Фишинг орқали фирибгарлар:

  • банк картасидан пул ечиб олиш,
  • аккаунтларни бузиб кириш,
  • шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш

каби жиноятларни амалга оширишади.

Фишингдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Қуйидаги қоидаларга амал қилиш муҳим:

  • номаълум ҳаволаларни очмаслик;
  • SMS, email ёки мессенжер орқали келган хабарларга ишониб, парол ёки кодларни киритмаслик;
  • сайт манзилини диққат билан текшириш (қалбаки сайтлар одатда фарқли ҳарфларга эга бўлади. М: paymeuz.coolnetjjjfih.com, kapitalbank.xyzzzvv.net каби);
  • икки босқичли ҳимоя (2 Factor authorisation)ни ёқиш;
  • шубҳали ҳолатда банк ёки ташкилотга расмий рақам орқали мурожаат қилиш.

Хулоса

Фишинг фирибгарлиги замонавий жамият учун жиддий хавф ҳисобланади. Аксарият ҳолатларда одамлар маълумот етишмаслиги ёки шошилинч қарор қабул қилиш сабаб фирибгарлар қурбонига айланишади.