Сўнгги вақтларда фирибгарлар Telegram орқали APK файл юбориш орқали одамларни алдаш ва уларнинг телефонларини назоратга олиш ҳолатлари кўпаймоқда.
📌 Бу қандай бошланади?
Фирибгарлар одатда:
- таниш одам номидан ёзади
- ёки янги номердан “иш”, “совға”, “илова” деб мурожаат қилади
- ва APK файл юбориб:
👉 “шуни ўрнатинг” деб илтимос қилади
Масалан:
- “Бу янги банк иловаси”
- “Даромад топиш дастури”
- “Сизнинг расмларингиз шу ерда”

⚙️ APK нима ўзи?
APK — бу Android телефонига ўрнатиладиган дастур файли.
👉 Агар у расмий манбадан бўлмаса (Play Market эмас), у орқали телефонга зарарли дастур (вирус) ўрнатилиши мумкин.
⚠️ Фирибгарлик қандай амалга оширилади?
Агар сиз APK файлни ўрнатсангиз:
🔓 1. Фирибгарлар Телефонингизга тўлиқ кириши
Зарарли дастур:
- SMSларни ўқиши
- қўнғироқларни кузатиши
- экранни ёзиб олиши мумкин
💳 2. Банк маълумотларини ўғирлаши
- SMS-кодлар (бир марталик парол, OTP-one time password) автоматик ўқилади
- банк иловаларига кириш мумкин бўлади
📲 3. Telegram ва бошқа аккаунтларни эгаллаш
- тасдиқ кодлари қўлга киритилади
- аккаунтлар бузилади
🕵️ 4. Сиз номингиздан фирибгарлик
- бошқаларга хабар ёзилади
- яна янги қурбонлар топилади
💸 Натижа
- пуллар ўғирланади
- аккаунтлар йўқотилади
- шахсий маълумотлар тарқалади
Энг ёмони — сиз ҳам билмасдан бошқаларни алдашда “восита”га айланиб қоласиз.
🚨 Қандай билиш мумкин?
Қуйидаги ҳолатлар хавфли:
❗️ Telegram орқали APK файл юборилса
❗️ “Тез ўрнатинг” деб шоширилса
❗️ расмий манба бўлмаса
❗️ нотаниш ёки шубҳали аккаунтдан келса
🛑 Қандай ҳимояланиш керак?
❌ Ҳеч қачон қуйидагиларни қилманг:
- Telegram’дан келган APK файлни ўрнатманг
- номаълум иловани юклаб олманг
- «Настройки» -> «Приложения» -> «Специальный доступ» -> «Установка неизвестных приложений», (Номаълум дастурларни ўрнатиш, “Allow unknown sources” опциясини ёқманг
✅ Доим:
- фақат Play Market’дан юкланг
- антивирус ишлатинг
- 2 босқичли ҳимояни ёқинг
- шубҳали файлни дарҳол ўчиринг
✅ Хулоса
Telegram орқали келган APK файл — бу оддий файл эмас, балки сизга қарши ишлатиладиган “қурол” бўлиши мумкин.

