
Давлат органлари огоҳлантиришлари


Ички ишлар вазирлиги молиявий пирамидадан огоҳлантиради
Кўплаб фуқароларимиз тезда бойиб кетиш бўйича турли фирибгар шахсларнинг ваъдаларига ишониб, катта миқдордаги пулларини йўқотишга олиб келаётган молиявий пирамида компаниялари ҳақида Ички ишлар вазирлиги ролик тайёрлаган. Қуйидаги ҳаволада мазкур видероликни томоша қилиш мумкин.

Адлия вазирлиги огоҳлантиради !
Адлия вазирлиги, прокуратура, мажбурий ижро бюроси ёки бошқа давлат органлари томонидан гўёки фуқаролар номига ижро иши материаллари билан танишиш ва ижро учун юборилаётгани мазмунида соҳта QR кодли хатлар юборилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Юқоридаги фирибгарлик ҳолатларидан хабардор бўлиш ва эҳтиёт чорасини кўриш…